Бу ерда кир ювиш технологияси деярли 1,5 аср давомида деярли ўзгармаган: кир совуқ сув ва совун ёнғоғи солинган бочкаларда ивитилади, сиқилади, сўнгра 20-30 марта уриб тозаланади. Кирлар қуригандан кейин кўмирда қиздирилувчи дазмолларда дазмолланади.
Бу кир ювиш жойи 19-асрнинг 90-йилларидан бери фаолият юритади ва 2018 йилга келиб унинг майдони 10 гектарга етган. Бу ерда дхоби – “эркак кир ювувчилар” қатламидан бўлган 7,5 минг эркак ишлайди. Бу қатлам вакиллари орасида кир ювувчи касби отадан ўғилга мерос бўлиб ўтади.










