18:45 / 18.01.2018
19037

Гулистонда қуръон мусобақаси ғолиблари эълон қилинди

Фото: Muslim.uz

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди. Ғолиблар рўйхати Ўзбекистон Мусулмонлар идораси сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Сирдарё вилоятидаги мусобақаларда қуйидагилар ғолиб деб топилган. 

Ҳифз йўналиши

18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидаги номзод ғолиб бўлди:
1-ўрин Абдухолиқов Муҳаммадсобир.

26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
2-ўрин Каримов Нажмиддин
3-ўрин Каримов Фахриддин.

Тиловат йўналишининг 18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:

1-ўрин Юсуфжонов Муҳаммадризо;
2-ўрин Ахматқулов Элёржон;
3-ўрин Абдуллаев Абдувоҳид.

26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:

1-ўрин Дўсматов Одил;
2-ўрин Алиқулов Қодир;
3-ўрин Эшонов Маҳмуджон.

Сирдарё вилоятида тиловат йўналиши бўйича аёл-қиз иштирокчилар ўртасида қуйидаги қориялар ғолибликни қўлга киритишди:

18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўрин Мустафоева Сарвиноз; 
2-ўрин Вафоева Дурдона;
3-ўрин Нўъмонова Маърифат. 

26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўрин Усманова Ҳулкар;
2-ўрин Турдиева Феруза;
3-ўрин Ҳасанова муносиб деб топилди.

Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Top