Спорт | 11:40 / 25.01.2018
75345
1 дақиқада ўқилади

Умид Аҳмаджонов ваколатларини топширди, ЎФФга янги президент сайланди

Бугун, 25 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.  

Ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги президенти сайланди. 

«Kun.uz» мухбирининг хабар беришича, бироз аввалроқ Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджонов ваколатларини топширди ва унинг ўрнига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов сайланди.

Ўз навбатида Аҳмаджонов Очилбой Раматов ўрнига ташкилот вице-президенти бўлди. Федерациянинг бошқа вице-президентлари ўзгармаган.

Қайд этиш керакки, Очилбой Раматов Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳомийси ҳисобланадиган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисидир.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид