Жаҳон | 12:00 / 27.01.2018
9770
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда автобус дарёга қулади, қурбонлар кўп

Фото: Global Look Press

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 13 киши, жумладан етти нафар бола ҳалок бўлди. Яна икки киши оғир жароҳатланди, деб хабар қилмоқда NDTV телеканали.

Ҳодиса Колҳапур округида 27 январга ўтар кечаси юз берган. Ичида 16 йўловчи бўлган автобус ҳайдовчиси кўприкдан ўтаётган чоғда бошқарувни йўқотган ҳамда транспорт воситаси Панчаганга дарёсига қулаган.

Воқеа жойида полиция ва тезкор хизматлар ходимлари ишламоқда, авария сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид