Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов  тадбиркор, фермер ҳамда хунарманд ёшлар билан учрашди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди. 

"Хўжакент" дам олиш оромгоҳида ўтказилган учрашувда ўз фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркор, фермер ва ҳунарманд ёшлар муаммоларининг ечими юзасидан вилоятнинг тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Натижаларни эса шахсан ҳокимнинг ўзи назоратга олиши таъкидланди. 

Тошкент вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлардан 50дан зиёд савол ва таклифлар билдирилди. Жумладан, Уралова Ойша Ангрен шаҳрида экотуризмни ривожлантириш мақсадида тоғли ҳудудда ресторан очиш нияти борлиги, бунинг учун эса ноль баланс қийматдаги бино ажратилиши ва кредит олишда ёрдам кераклигини айтди. Вилоят ҳокими Ойшанинг таклифи ўрганилиб вилоятнинг 2018 йил дастурига киритилишини айтиб, 10 кун муддатда кредит олиши учун ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Марказий банк раҳбари Рустам Пўлатовга топшириқ берди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қибрай туманида «Қибрай олтин мева» фермер ҳўжалигига  раҳбарлик қилаётган Зарина Жуманазарова иссиқхона ташкил қилиб, лимон кўчатларини экиш учун Хитой давлатидан 1200 та лимон ва 600 та мандарин кўчатларини олиб келганлигини айтди. Иссиқхона ташкил этиш учун тайёрланадиган ҳужжатларнинг кўплиги ҳамда сарсонгарчиликка йўл қўйилаётганлиги ҳақидаги муаммосини айтди, 100 миллионлик бизнес режасига кредит олишида имтиёзлардан фойдаланиш бўйича ёрдам сўради. Вилоят кадастри ҳамда Марказий банк ходимига 10 кундан сўнг шу қизга ҳужжатларини тўғирлаб, кредит ажратилишига доир жавобни кутиб қолишини айтди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги