Ваколатли вакил ўринбосари Аҳмаджон Муҳаммадовнинг сўзларига кўра, ўтган йилда Ўш вилоятида 58 та янги корхона очилди. «Янги корхоналарнинг очилиши 1000 дан ортиқ иш ўрнини яратиш имконини берди. Шу билан бирга, 12 та корхона бўш турибди, бу пахта, ғалланинг кам ҳосил бергани ҳамда ун ишлаб чиқариш ҳажми камайгани билан боғлиқ. Вилоятда саноат маҳсулотлари экспорт атиги 10 фоизни ташкил этмоқда, 90 фоиз товарлар минтақага импорт қилинмоқда», - дея хабар берди у.

Қайд этилишича, ўтган даврда кўмир қазиб олиш ҳажми 10 фоизга ошди. Ўзбекистонга 100 минг тоннадан ортиқ кўмир экспорт қилинган.