Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Когон шаҳрига ҳоким тайинланди
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
7 февраль куни Бухоро вилояти Когон шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди.
Кенгаш йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Бухоро вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ҳаким Исаевич Ҳошимов Когон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Ҳаким Ҳошимов 1963 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. 1985 йил Тошкент политехника институти тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-геодезист.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026