Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон янги қўшма корхоналар очиш учун салоҳиятга эга - Қирғизистон иқтисодиёт вазири
Ўзбекистон ва Қирғизистон янги қўшма корхоналар очиш учун салоҳиятга эга. 8 февраль куни Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев билан учрашув давомида шу ҳақда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун икки давлат ишбилармон доиралари билан мунтазам равишда идоралараро учрашувлар ўтказиш керак.
«Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, бизнес бизнинг қўшма бозорларимиздаги ишида эркинлик сезиши керак. Умид қиламизки, ўзбекистонлик ҳамкасблар ўз ҳудудларида Қирғизистон бизнесининг манфаатларини қўллаб-қувватлайди. Биз ҳам ўзбек сармоядорлари ва тадбиркорларини қўллаб-қувватлаймиз», - деди у.
А.Новиковнинг қўшимча қилишича, минтақавий ва чегараолди ҳамкорлик доирасида катта салоҳиятлар мавжуд.
«Президент Сооронбай Жээнбеков 2018 йилни минтақаларни ривожлантириш йили деб эълон қилди. Шу муносабат билан, чегараолди савдоси салоҳиятини ошириш ва шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар кучайтирилмоқда», - деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳининг Қирғизистон Республикасига расмий ташриф билан бориши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026