10:30 / 09.02.2018
16489

Самарқанддаги ҳарбийларга хизмат автомашиналари топширилди

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимларига "Президент совғаси" - хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармасига Captiva ҳамда туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига Nexia русумли хизмат автомашиналари берилди.

Автомашиналарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ва вилоят ҳокими Т. Жўраев тантанали топшириб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Президентимиз совғаси – хизмат автомашиналари ҳар бир маҳаллага бориб, ўз вақтида тарғибот тадбирларини ўтказиб, чақирилувчиларга тушунтиришлар бериб, чақирувларни самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

 

Top