Лондоннинг йириклиги бўйича 5-рақамли аэропорти “Лондон-Сити” Темза дарёсида Иккинчи жаҳон уруши вақтида портламай қолган бомба топилгани сабабли хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда аэропортда маълум қилинди. 

“Қирол Георг V номидаги докда бомба топилгандан кейин Лондон полицияси хавфсизлик нуқтаи назаридан 214 метрлик хавфсизлик ҳудудини ташкил этди. Натижада “Лондон-Сити” аэропорти ҳам ёпилди”, деб айтилган аэропорт берган хабарда.

Аэропорт маъмурияти 12 февралда парвоз қилувчи йўловчиларга батафсил маълумот учун авиакомпанияларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Скотланд-Ярдда бомба 11 февралда маҳаллий вақт билан соат 05.06да топилгани ва шундан кейин воқеа жойига мутахассислар чиққани маълум қилинган. Кечки соат 22.00да ҳудудни ўраб олиш ва аэропортни ёпишга қарор қилинган.