Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзпахтасаноат” пахта толасини норезидентларга тўғридан-тўғри контрактлар бўйича сотади
“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида хабар берилди.
Қарор пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган. Унга кўра “Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси экспортга хорижий валютада норезидентларга биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича сотилади.
“Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика ташкилотларига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади. Шунингдек, хорижий харидорлар ҳамда республика ташкилотлари томонидан пахта толасини сифати ва оғирлиги бўйича якуний қабул қилиб олиш пахта терминалларида амалга оширилади.
Қарор билан Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш, Пахта толасини биржа савдоларида сотиш, Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
20:58 / 21.02.2026