Жаҳон | 11:00 / 17.02.2018
19010
2 дақиқада ўқилади

Порошенко: Россия байроғи ҳеч қаерда осилмаслиги керак 

Фото: РИА Новости / Сергей Кузнецов

Украина президенти Пётр Порошенко Россияни “демократияни синдириш” ҳаракатларида айблади ва Россия байроғи “ҳеч қаерда осилмаслиги лозимлиги” ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Украинанинг ТСН телеканали хабар бермоқда.

Порошенко Мюнхендаги хавфсизлик бўйича 54-анжуманда чиқиш қилиб, Қримда Россия президенти сайловларини ўтказиш ва Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясида Россия ваколатлари тикланишига қарши эканини айтиб ўтди. Украина раҳбари "Шимолий оқим-2"ни Москванинг “сиёсий ва энергетика истилоси” деб атади. 

"Сиёсат ҳам, бизнес ҳам қадриятлардан алоҳида тура олмайди. Москванинг бугунги сиёсатида ҳалол ўйиндан дарак ҳам йўқ. Шунинг учун 2018 йилги қишки Олимпия ўйинларида Россия байроғи ҳилпирамади", - дея маълум қилди Порошенко.

"Россия жаҳон миқёсида гибрид урушига даъват этишни тўхтатмагунча, ўқлари бизнинг тимсолларимиздан олинмагунга қадар унинг байроғи ҳеч қаерда осилмаслиги керак", - дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия жаҳон урушини бошлагани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид