03:17 / 21.02.2018
13363

ЕЧЛ. "Бавария" 10 киши қолиб кетган "Бешиктош"га 5та гол урди

Фото: EPA

Мюнхенда Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида кечган "Бавария" – "Бешиктош" учрашуви мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

16-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Вида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Учрашувдаги илк биринчи бўлим якунланишига 2 дақиқа қолганида Мюллер томонидан киритилди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Коман орадаги фарқни оширди. Орадан 14-дақиқада ўтиб, Мюллер дублга эришиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Левандовски ҳам 79- ва 88-дақиқаларда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди ва ҳисобнинг 5:0 бўлишини таъминлади. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 14 март куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Илк ўйин

Бавария Германия – Бешиктош Туркия 5:0 (1:0, 4:0)
Голлар:
1:0 – 43 Мюллер, 2:0 – 52 Коман, 3:0 – 66 Мюллер, 4:0 – 79 Левандовски, 5:0 – 88 Левандовски.
Бавария – Ульрайх, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Хамес (Роббен, 44), Мартинес, Видаль (Толиссо, 83), Мюллер, Левандовски, Коман (Рибери, 81).
Бешиктош – Фабрисио, Адриано, Пепе, Вида, Эркин (Генюль, 69), Медель (Арслан, 85), Хатчинсон, Куарежма, Талиска, Бабел, Вагнер Лав (Тошич, 57).
Огоҳлантиришлар: Куарежма (33), Левандовски (38), Пепе (62).
Четлатиш: Вида (16).

Top