-49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов «Cuba Domadores» вакили Йоҳаннес Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.
5 раунд давом этган жангда Дўсматов яққол устунлик кўрсатди ва ҳакамлар уни ғолиб деб эълон қилишди 3:2.
Шу тариқа, «Uzbek Tigers» - «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилди 1:0 кўринишини олди. Навбатдаги жанг -56 кг вазн вакиллари Шаҳобиддин Зоиров ва Робейси Рамирес ўртасида бўлиб ўтади.












