Ўзбекистон | 12:55 / 02.03.2018
12712
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг Тожикистонга ташрифи вақтида чегара бўйича келишув имзоланади

Фото: jahonnamo.tj

24 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу йилнинг 24 февраль куни Фарғона шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси Баённомаси ижроси доирасида ишчи гуруҳлари томонидан Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома лойиҳасига иловалар тайёрланди. 

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон президенти 9-10 март кунларида қўшни республикага ташрифни амалга оширади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид