Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Армен Саркисянни Арманистон президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўзаро ҳурмат ва англашув тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Арманистон муносабатлари бундан буён ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда янги президент сайлангани хабар берилганди.
















