Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда оғуфурушлар ушланди
Андижон вилоятининг Избоскан туманида 11 февраль куни Наманган вилояти Учқўрғон тумани Янгиобод МФЙ Озод кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган М.Ж. 357.79 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 4.000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган, ва яшаш уйи текширилганда 197.8 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Шунингдек, 12 февраль куни суриштирувлар давомида М.Ж. “гашиш” гиёҳвандлик моддасини бир қисмини Наманган шаҳар Фидоий 1-тор кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1976 йилда туғилган Ж.М.га берганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида Ж.М. ушланиб, унинг ёнидан 0.55 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026