Бухоронинг қадимий қисмида икки янги аттракцион - ҳавода муаллақ турувчи икки аллома пайдо бўлди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Аттракционлар муваффақияти туристик йўналишдаги интерактив қарорлар саёҳатдан олинадиган умумий таассуротга ижобий таъсир қилилишини кўрсатмоқда. Шу боис Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайёҳлар учун бундай кўнгилочар аттракционларни кўпроқ йўлга қўйишни тавсия қилмоқда.


Бундан аввал Бухоронинг қадимий қисмида сайёҳлар эътиборини жалб қилиш мақсадида муаллақ дарвеш пайдо бўлгани ҳақида маълум қилинган эди. Аттракцион бугунги кунда сайёҳлар диққат марказида бўлиб, уларнинг ижобий эътирофига сазовор бўлмоқда.
















