Жаҳон | 01:30 / 10.03.2018
45221
1 дақиқада ўқилади

Австралияда “маҳлуқ-балиқ” аниқланди 

Австралиянинг Квинсленд штати соҳилларида кўриниши этни жунжитувчи катта балиқ топилди. Бу ҳақда маҳаллий Courier Mail нашри маълум қилди

Балиқни пляжда бир жуфтлик аниқлаган.

“У 150 кг тош босса керак, у жуда катта эди”, деб айтган балиқ топилганини маълум қилган Жон Линдхольм.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида “маҳлуқ-балиқ”нинг қайси турга мансублиги борасида баҳс чиққан. Кўпчилик балиқ груперлар турига мансуб, деган хулосага келган.

Бу тахминни маҳаллий мутахассислар ҳам тасдиқлашган. Уларнинг айтишича, ушбу балиқ Квинсленд групери бўлиб, уни овлаш қатъий тақиқланган.

Фото: Riley Lindhom
Фото: Riley Lindhom
Фото: Riley Lindhom

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид