Маскнинг айтишича, Учинчи жаҳон уруши юз берса, инсоният учун “қоронғи замонлар” келиши эҳтимоли мавжуд.
“Биз қаердадир инсоният цивилизациясини тиклаш учун унинг етарлича намунаси борлигига ишончимиз комил бўлишини истаймиз. Фикримча, Ердаги ҳаётни тиклаш учун Ой ва Марсда станцияга эга бўлиш муҳимдир”, деб айтган Маск.
Маскнинг таъкидлашича, Марсда станцияга эга бўлиш энг яхши вариант бўлар эди.
“Чунки Марс Ердан анча йироқда ва у ердаги базанинг Ойдаги базадан омон қолиши эҳтимоли каттароқ”, деб тушунтирган ўз фикрини Маск.











