Жаҳон | 07:40 / 18.03.2018
18323
1 дақиқада ўқилади

Савченко украиналик ҳарбийларнинг давлат тўнтарувига тайёр эканликларини айтди

Фото: AFP 2018 / Genya Savilov

Украина олий радаси депутати Надежда Савченко украиналик ҳарбийлар давлат тўнтарувида иштирок этишга тайёр эканликларини айтди.

Унинг айтишича, Украинада амалдаги ҳокимиятни тўнтаришга рози бўлган ҳарбийлар керагидан етарлича. Савченконинг таъкидлашича, ҳарбийлар собиқ президент Виктор Януковичга ҳам қарши боришга тайёр бўлганлар.

“Ҳарбийлар – айтганини қиладиган одамлар. Улар кам гапирадилар, кўп латифалар айтишади ва уларнинг кучи шунда. Улар кўпинча калтафаҳмлар ва буйруқларни  бажарадилар, бироқ улардаги сабрнинг ҳам чегараси бор”, деб айтган Савченко.

Аввалроқ Украина бош прокурори Юрий Луценко Савченкони парламент биносида теракт тайёрлашда айблаганди. 

Луценко рададан Савченкони жиноий жавобгарликка тортишга розилик беришини сўраган. Бунга эса Савченко бош прокурорни “ақлдан озиб қолибди” деб жавоб қилган

Мавзуга оид