Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp ҳаммуассиси фойдаланувчиларни Facebook’ни ўчириб ташлашга чақирди
Фото: Reuters
Америкалик тадбиркор ва WhatsApp ҳаммуассиси Брайан Актон фойдаланувчиларни Facebook аккаунтларини ўчириб ташлашга чақирди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
Унинг постда маълум қилишича, Facebook’ни ўчириб юбориш вақти келган. Актон ва унинг ҳаммуассиси WhatsApp мессенжерини Марк Цукерберг компаниясига 2014 йилда сотиб юборган. Пост АҚШ президенти Дональд Трампга ишлаган Cambridge Analytica компанияси Facebook’нинг 50 млн.дан ортиқ фойдаланувчиси шахсий маълумотларини ўғирлагани маълум бўлганидан сўнг эълон қилинди.
Аввалроқ, АҚШ федерал савдо комиссияси Facebook’ни текширувдан ўтказишни бошлагани хабар берилганди. Ижтимоий тармоқ шахсий маълумотлардан фойдаланиш қоидаларини бузган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:58 / 30.12.2025
РФ суди Telegram ва WhatsApp’ни чеклашга қарши даъвони рад этди
12:15 / 24.12.2025
WhatsApp мессенжери Россияда иши чекланганини тасдиқлади
14:00 / 23.12.2025
Россияда WhatsApp мессенжери иши 70–80 фоизга секинлаштирилди
10:53 / 29.11.2025