Япония жанубида сакура дарахти гуллай бошлади, шундай экан, анъанавий Japan Cherry Blossom фестивалига ҳам старт берилди. Travel+Leisure журнали шу ҳақида хабар берди.

Мамлакат Жанубида - Осакада сакура гуллаши апрелнинг илк кунларига тўғри келади. Сакура гули мавсуми Шимолда - Аомори, Хоккайдо, Тохокуда эса кечроқ бошланиб, апрелнинг ўрталарида тугайди.
Сакура тахминан 6 апрелгача гуллайдиган Токиода эса фестивални нишонлаш учун энг машҳур жой — Синдзюку-Гёэн парки бўлиб, у ерда мингдан ортиқ сакура дарахти ўсади.

Сакура — Япониянинг анънавий гули, у айни дамдаги ҳаёт завқини ифодалайди.















