Жаҳон | 15:04 / 24.03.2018
4084
1 дақиқада ўқилади

Испания Финляндиядан Пучдемонни топширишни талаб қилди

Фото: Reuters

Финляндия Испаниядан Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни ҳибсга олиш ҳамда экстрадиция қилиш бўйича мурожаат қабул қилиб олди. Пучдемон Ҳельсинкига пайшанба, 22 март куни келганди.

«Испания айни дамда Финляндияда бўлиб турган ўз фуқароси экстрадиция қилинишига эришмоқчи», - дейилади Миллий терговлар бюроси хабарида.

Таъкидланишича, Финляндия полицияси прокурорга тегишли маълумотни берган ва Испания ҳукумати билан қўшимча ахборотлар алмашишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Пучдемонни Швейцарияда ҳибсга олишни режалаштираётгани хабар қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид