Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудига 26—27 март кунлари Волгабўйидан Каспий денгизи орқали нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълумотларига таяниб, ФВВ хабар берди.
26 март куни республика ҳудудида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
27-март куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Шу куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилиб, кечаси ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ, шимолда 2-7 даража илиқ, жойларда 0-2 даража совуқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026