Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ли Донг Вук Тошкентдаги Пучон университети филиалини ташкил этиш гуруҳининг раҳбари сифатида тасдиқланди
Фото: UzDaily
Аввал хабар қилинганидек, Мактабгача таълим вазирлиги ва Пучон университети ўртасида «Тошкент шаҳрида Пучон университети филиалини очиш режаси» баённомаси имзоланди, у ерда мактабгача педагогика ва психология факультети фаолият юритади.
Бугун Пучон университетининг профессор-ўқитувчилари Ли Донг Вук ва Ли Ҳе Гюнг билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МТВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Педагогика коллежи ҳудудида университет филиалининг қурилиши, 3 йиллик бакалавриат билан Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари учун умумий ўқув дастурини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ҳамда Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимнинг давлат дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида меҳмонлар томонидан Мактабгача таълим вазирлигига Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасида фойдаланиш учун бепул ўқув материаллари тақдим этилди.
Мавзуга оид
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
09:00 / 01.06.2021
17 майдан Тошкент шаҳридаги Пучон университети (BUT)да 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжатларнинг 2-қабули очилди
16:55 / 26.07.2018
Пучон университетига қабул жараёни ҳақида маълумот берилди
23:05 / 02.02.2018