Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов ЕХҲТ махсус вакилини қабул қилди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва координатори Мадина Джарбуссинова бошчилигидаги делегация аъзолари расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Меҳмонларни Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилган.
Учрашувда Д.Назармуҳамедов делегация аъзоларига мамлакат ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. У ўз сўзида мазкур ислоҳот ва ўзгаришлар республика ички ишлар органлари фаолиятида «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили устуворлигини таъминлашга қаратилганлигини қайд этди.
Шунингдек, меҳмонларга республикадаги жиноятчилик ҳолати юзасидан маълумот берилди. Хусусан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар натижасида, 2017 йилда одам савдоси билан боғлиқ мажбурий меҳнатдан фойдаланиш жинояти 39,5 фоизга, жинсий эксплуатация жинояти 81,6 фоизга камайганлиги таъкидланди. Шу ўринда, одам савдоси жиноятини олдини олиш мақсадида, аҳоли ўртасида қатор профилактик тарғибот тадбирлари ўтказиб борилаётгани айтилди.
Учрашув сўнгида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси билан келгусида ҳам ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 30.04.2026