12:08 / 02.04.2018
8814
Реклама

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Toshkent agro zaxira xizmat” ДУК билан бирга қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка инвестиция қилинг

Фото: Toshkent agro zaxira xizmat”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 927-сон қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги муассислигида “Toshkent agro zaxira xizmat” давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, тасарруф учун Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан 30 минг гектар ер майдони ажратилди.

Корхона Тошкент шаҳар аҳолисига, жумладан аҳоли яшаш мавзеларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ўз вақтида етказиб берилиши ва сотилишини таъминлайди, ички истеъмол бозорида маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириб боради.

Агросаноат соҳасидаги ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликларидан тайёр маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, консервация қилиш, қадоқлаш ва сотиш вазифаларини бажаради.

Корхона ўзи етиштирган маҳсулотларни қайта ишлайдиган ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиб, қайта ишланган маҳсулотларни шаҳар аҳолисига мақбул нархларда уюшган савдосини ташкил этади.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун Корхона томонидан юқори технологияли энергияни тежовчи иссиқхоналар, музлатгич ва совитгичлар, катта ҳажмдаги омборлар қуриш, логистика марказлари, инновацион автоматлаштирилган фермалар, чет эллардан зотдор йирик шохли ва майда қора молларни олиб келиб кўпайтириш, балиқчилик, асаларичилик, йилқичилик, қуёнчилик фермалари, паррандачилик маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, қадоқлаш, маҳсулотларга ҳар хил қоплар, картон қутилар, пласмасс идишлар ва бошқаларни ишлаб чиқаришни ва бошқа қишлоқ хўжалигига оид соҳаларни ташкил қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган..

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча тадбиркорларни, инвесторларни мазкур соҳалардаги мавжуд инновацион бизнес лойиҳалари билан Тошкент шаҳар хокимлиги “Toshkent agro zaxira xizmat” ДУКнинг Бош режасида иштирок этишга таклиф этади.

Корхона манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси,3.

Телефон:+998 90 320-51-44, +998 71 233-52-52,

Электрон манзил: tаshagroxizmat@mail.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Top