Манбага кўра, "Kalamata ташаббуси" номини олган режа ҳозирча ишлаб чиқариш жараёнида. У Apple қурилмалари (жумладан, компьютерлари, iPhone  смартфонлари ва iPad планшетлари) ўртасидаги алоқани яхшилашга йўналтирилган умумий стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.

Коропрациянинг ўз чипларига ўтиши Intel'нинг молиявий кўрсаткичларига у қадар кучли таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда, зеро компания ўз даромадининг тахминан 5 фоизини Apple билан ҳамкорликдан олади. 

Шунингдек манбада таъкидланишича, Apple Intel'нинг янги процессорларига мослашмай, ўз режа ва вазифаларига мувофиқ янги Mac моделларини ишлаб чиқариш имконига эга бўлади. 

Бундан ташқари, компания ўз техникасини шахсий чиплар билан таъминловчи ягона йирик ПК ишлаб чиқарувчисига айланади. HP, Lenovo, Dell ва Asus компаниялари чипларни ушбу бозордаги сўзсиз етакчи ҳисобланган Intel'дан харид қилишади. 

Apple даромад ҳажмига кўра, ПК ишлаб чиқарувчилари орасида учинчи ўринни эгаллайди.