Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этади
АҚШ “Кремль рўйхатидан” бўлган россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этиш ниятида. Бу Қўшма Штатлар президентлиги сайловларига аралашув туфайли юз бериши мумкин, деб хабар қилмоқда Reuters манбаларга асосан.
Агентлик хабарига кўра, санкциялар Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган россиялик тадбиркорларга нисбатан жорий этилади. Икки манбанинг маълумотларига кўра, бундай чоралар пайшанба, 5 апрель куниёқ кўрилиши мумкин.
Олигархларга қарши санкциялар “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш тўғрисида”ги (CAATSA) қонунга мувофиқ киритилади, деб айтиб ўтган агентликнинг тўрт нафар манбаси. Унда россиялик 200дан ортиқ амалдор ҳамда тадбиркорлар номи бор – бу рўйхат “Кремль рўйхати” сифатида машҳур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда россиялик олигархлар сўроқ қилингани хабар берилганди.