19-27 март кунлари Анталия Халқаро туризм академияси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўллаб-қувватлаши остида мамлакатимизнинг уч шаҳри - Тошкент, Самарқанд ва Бухорода Академияда 2 йиллик бепул таълим олиш учун Грант тақдим этишга йўналтирилган танловни ўтказди. Қўмита вакилларининг маълум қилишича, танловнинг асосий мақсади - Ўзбекистон Республикасидаги истеъдодли ва қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш.

Танловда Ўзбекистоннинг олий таълим муассасалари ва коллежларида таҳсил олувчи 250 нафар талаба иштирок этди. Танлов синовлари Академия вакиллари томонидан икки фан (математика ва инглиз тили) бўйича ягона вазифа кўринишида ўтказилди.
Мазкур танлов якунлари 2018 йилнинг 1 май куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий саҳифасида ёки "Туризм ўқув-консалтинг маркази" сайтида эълон қилинади.

















