Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ақтўбеда Қирғизистон рақамидаги автобус ўққа тутилди
Фото: BNews.kz
Қирғизистон рақамига эга бўлган автобус Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ҳужумга учради, автобус ҳайдовчисига ўқ узилган. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ расмийси Айимкан Кулукеева Facebook саҳифасида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳодиса тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Худди шу вақтда ижтимоий тармоқларда ўққа тутилган микроавтобус бўйича видео тарқалган. Кулукеевнинг ёзишича, ушбу ҳодиса 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси Ақтўбедаги трассада рўй берган.
Ақтўбе области Ички ишлар департаментида бу ҳодиса тасдиқланган. Ушбу ҳодиса талончилик ҳужуми сифатида қаралмоқда, айни вақтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
19:59 / 15.03.2026