Франция Суриянинг Хомс вилоятидаги авиабазага берилган авиазарбага алоқаси йўқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Франция армияси бош штаби вакили Патрик Штайгерга асосан хабар бермоқда.
«Бу биз эмасдик», - дея маълум қилган Штайгер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия шарқидаги Хомс вилоятида жойлашган Т-4 авиабазаси ракеталар ҳужумига учрагани хабар берилганди. Сурия армиясининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари авибазага йўл олган ракеталарни ўққа тутган. Ал-Маёдин телеканали хабарига кўра, Сурия ҳарбий объектига ҳужум қилган ракеталар Ливан ҳудуди орқали Ўрта Ер денгизидан учиб келган.
Бундан ташқари, Исроил Суриядаги авиабазага берилган зарбани изоҳлашдан бош тортди.
















