Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдосига қарши курашиш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Йиғилишни Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов олиб борди.
Йиғилишда республика идоралараро комиссияси аъзолари, шунингдек, комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги ҳудудий тузилмалари раислари ва аъзолари қатнашдилар.
Йиғилишда одам савдосига қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар юзасидан, жорий йилнинг февраль ва март ойларида Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилган мониторинг натижалари муҳокама этилди. Бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг мониторинг олиб борилган вилоятларда яшаш манзилларидан узоқ муддатга кетиб қайтган, депортация қилинган, жабрланган, Ватанга қайтиш гувоҳномаси билан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларда аниқланган турли касалликларни даволаш бўйича амалга оширилган ишлари муҳокама этилиб, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари бўйича ҳудудий комиссиялари раисларининг ушбу йўналишдаги ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якунида Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан келгусида бошқа ҳудудларда ҳам мониторинг ўтказилиши режалаштирилиб, келажакда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:51 / 11.12.2025
ИИВ ва FIA Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорликка келишди
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
11:33 / 29.11.2025
ИИВ Қўриқлаш департаменти раҳбари тайинланди
11:30 / 29.11.2025