Россия ҳукумати санкцияларга учраган тадбиркорларга ёрдам учун офшорлар яратиш лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси манбаларга асосан ёзмоқда.
«Ҳукумат Россияда махсус режимга эга ва офшор белгилари бўлган иккита ҳудудни яратиш лойиҳасини муҳокама этмоқда. Улардан бири Калининграддаги Октябрьский оролида, иккинчиси эса Узоқ Шарқдаги Русский ороли», - деб хабар қилмоқда нашр.
Маълум бўлишича, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ҳозирда тегишли идоралар билан мувофиқлаштирилмоқда. Уни баҳорги сессияда қабул қилиш режалаштирилган.
Манбалар маълумотига кўра, Россияга пулларини қайтармоқчи бўлган тадбиркорлар буни тез ва солиқларсиз қилиши мумкин.
















