Жаҳон | 14:20 / 12.04.2018
17555
1 дақиқада ўқилади

Картер Трампни уруш ва ядро зарбаларидан воз кечишга чақирди

Фото: Getty Images

АҚШ собиқ президенти Жимми Картернинг маълум қилишича, амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп ҳарбий ҳаракатлар ва ядро зарбаларидан исталган йўл билан қочиши керак. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

«Мен Трамп давлатимизни тинч сақлаб қолишнинг уддасидан чиқиши ва Шимолий Корея, Россия ёки Сурия билан боғлиқ муаммоларни янада кўпайтирмаслиги ёхуд чуқурлаштиришмаслигига умид қилмоқдаман», - дея айтиб ўтди Картер.

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Трамп шуни тушуниши керакки, ядро зарбалари билан исталган ҳолдаги алмашув инсоният учун фалокат келтириб чиқаради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид