Андижон вилояти адлия бошқармасининг 15 апрель куни Андижон вилоятининг 20850,1 га ер майдонидаги 898 та (шундан 13 таси ноисломий) қабристонларни ободонлаштириш учун ҳашар ўтказиш ҳақидаги ташаббуси вилоят ҳокимлиги томонидан маъқулланди.
Ҳозирда ҳашарга аҳолини уюшқоқлик билан чиқариш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Нуроний жамғармаси ва Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари жалб қилинмоқда.










