Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абэ КХДР билан муносабатлар қандай шартда яхшиланишини айтди
Фото: Issei Kato/Reuters
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, агарда Шимолий Корея тўғри йўлга қадам қўйса, унда унинг Япония билан муносабатлари яхшиланиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Агарда Шимолий Корея, худди Пхеньян декларациясида кўрсатилганидек, тўғри йўлга қадам қўйса, биз бахтсиз ўтмишга якун ясаймиз ва муносабатларнинг яхшиланиши учун йўл очамиз», - дея айтиб ўтди Абэ.
Шунингдек, унинг эслатишича, айни дамда икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Шимолий Корея янги ядровий синовларга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилган эди.
Мавзуга оид
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:04 / 10.05.2026