Ўзбекистон иқтисодиётида аграр сектори муҳим ўринни эганлаганлигини инобатга олиб, қишлоқ хўжалик ташкилотлари, шу жумладан балиқ хўжаликлари муҳим имтиёзларга эришди. KUN.UZ мухбири 24 апрель куни Халқаро Пресс-клубнинг "Балиқчилик: етти хазинанинг бири ёхуд ислоҳотларнинг янги босқичи" мавзусидаги сессиясида берилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

“Ўзбекбалиқсаноат” ассоциацияси, “Балиқсаноат” МЧЖ ва шулар таркибига кирувчи юридик шахслар 2023 йилнинг 1 январига қадар даромад жиҳатидан ягона солиқ тўловини тўлашда имтиёзларга эга бўлади. Хусусан, ассоциация «Ўзбекбалиқсаноат», «Балиқсаноат» МЧЖ ва унинг таркибига киргувчи юридик шахслар учун 2023 йилнинг 1 январигача балиқ маҳсулотларидан тушган даромадга нисбатан имтиёзлар жорий қилинган.

Шу билан бирга, АТБ «Ипотека-банк» тарафидан соҳадаги лойиҳаларни ҳаммолиялаштириш, консалтинг, ахборий-таҳлилий ва маркетинг хизматларини кўрсатувчи дастурларга кўмаклашиш мақсадида янги сармоя компанияси тузилмоқда.
Бундан ташқари, “Ипотека-банк” АТ банки томонидан балиқчилик соҳасини ривожлантириш учун зарур бўлган замонавий технологияларни харид қилишга имтиёзли, яъни 5 йил муддатга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида имтиёзли кредитлар ажратиб борилади.















