The Sunday Times’нинг таъкидлашича, Британия таркибига кирувчи ҳудудлардаги ҳисобларда россиялик тадбиркорлар 34 млрд фунт стерлингдан ортиқ маблағни сақлайди, улардан 30 млрд фунтдан кўпроғи Британия Виргин оролларида жойлаштирилган.
Британия таркибига кирувчи ҳудудлар россияликлар орасида маблағларни сақлаш оммавийлиги бўйича иккинчи ўринда туради. Британия парламенти Британия Виргин ва Кайман оролларидаги офшорлар бенефициарларини очиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.











