Жаҳон | 09:52 / 01.05.2018
3876
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй Нетаньяҳунинг Эрондаги махфий ядро дастури бўйича баёнотини қўллаб-қувватлади

Фото: iStock

Оқ уйнинг маълум қилишича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Эронда махфий ядровий дастур борлиги ҳақидаги сўзлари Қўшма Штатлар маълумотларига тўғри келади. Бу ҳақда идоранинг твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилган.

Аввалроқ, Нетаньяҳу маҳаллий телевидение жонли эфирида Эрон мамлакатда ядро қуроли борлиги ҳақида ёлғон баёнотлар бераётганини маълум қилганди.

«Исроилнинг Эронда ядро қуроли ишлаб чиқилаётгани тўғрисидаги баёноти ҳақида. Бу далиллар Қўшма Штатларга анчадан бери маълум бўлган нарсалар билан тўғри келади: Эронда кучли яширин ядровий дастур бор, мамлакат ҳукумати уни яширишга ҳаракат қилди, бироқ халқаро ҳамжамият барчасидан хабардор», - дейилади баёнотда.

Бундан аввал Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Аббос Аракчи Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг махфий ядро дастури тўғрисидаги сўзлари аҳмоқона шоуга ўхшашини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид