Илгари хабар берганимиздек, Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар экспортига оид муаммолар кузатилмоқда. Мухбирларимиз Фарғона вилоятидан тайёрлаган ўз репортажида буни исботлашган эди.

Компания ҳақида

Компания маълумотларига кўра, «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти (АЖ) янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ташқи савдо компанияси ҳисобланади. Компания президентнинг 2016 йил 7 апрелдаги №2515 сонли қарорига кўра ташкил қилинган бўлиб, «Ўзбекозиқовқатсаноатхолдинг» холдинг компанияси таркибига киради.

Компания янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри экспорт шартномалари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишловчи корхоналар билан тузилган комиссия шартномалари асосида экспортга етказиб бериш билан шуғулланади. 

«Ўзагроэкспорт» АЖнинг асосий фаолияти Ўзбекистоннинг рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмлари ва ассортиментни, шунингдек экспорт географиясини оширишга йўналтирилган.

Нарх белгилаш

Негадир бозор муносабатлари ва бизнес эмас, айнан мана шу компания мева ва сабзавотларга нарх белгилаб беради, деган қарорга келишган.

2016 йилнинг июнида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган.

Қарорда шундай ёзилади:

Экспорт шартномалари талаб ва таклиф асосида шакллантирилувчи бозор нархлари асосида, жаҳон бозорларидаги нарх конъюнктурасидан келиб чиқиб, Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси, доимий фаолият кўрсатувчи мева-сабзавот майдончасидаги ярмарка савдолари якунига кўра келишиладиган ўртача тортилган нархларни ҳисобга олиб тузилади.

«Ўзагроэкспорт» АЖ ўз расмий веб-саҳифасида ва оммавий ахборот воситаларида мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлари ҳақидаги маълумотни