Жаҳон | 18:38 / 08.05.2018
16684
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин КХДР қандай шартда ядро қуролидан воз кечишини айтди

Фото: AP Photo / Xinhua/Ju Peng

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув вақтида маълум қилишича, агарда манфаатдор томонлар Пхеньянга нисбатан душманлик кайфиятидаги сиёсатдан воз кечса, унда Шимолий Корея томонида ядро қуролига эгалик қилиш эҳтиёжи бўлмайди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар қилмоқда.

Икки етакчи музокаралари 7-8 май кунлари Хитой шимоли-шарқидаги Ляонин провинциясида жойлашган Далянь порт шаҳрида бўлиб ўтди.

"Манфаатдор томонлар КХДРга нисбатан душманлик кайфиятидаги сиёсат ва хавфсизликка таҳдиддан воз кечиши керак, шунда Шимолий Корея томонидан ядро қуролига эгалик қилиш эҳтиёжи бўлмайди, ядросизланиш эса амалга ошади", - дея Ким Чен Иннинг сўзларини келтиради агентлик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитойда Си Цзиньпин билан учрашгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид