Агар АҚШ Эрон билан ядровий битимни рад этса, бу Москвада кўриб чиқиладиган «жуда жиддий» вазиятга айланади, бунда президент қарор қабул қилади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби вазифасини бажарувчи Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
«Албатта, бу жуда жиддий вазият бўлади, бу ҳолатда масала Москвада кўриб чиқилади, ҳамда Конституцияга кўра мамлакатимиз ташқи сиёсатини белгилайдиган президент томонидан қарор қабул қилинади», - деди Песков.
Песков Путиннинг яқинда Франция, Германия ва бошқа давлатлар раҳбарлари билан яқин алоқалари ҳақида эслатиб, «президент Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасини сақлаб қолиш лозимлигига йўналтирилган изчил сиёсат олиб бораётгани, бу кво-мақомини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш учун ягона асослигини» таъкидлади. «Шунингдек, сизлар Россия томонининг бу келишувларни бузишга қаратилган қандайдир ҳаракатлар ёмон оқибатлари бўйича позициясидан яхши хабардорсиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Кремль вакили.
Унинг аниқлик киритишича, гап «манфаатдор давлатлар ўртасида Эрон ядро досьеси ва тарқатмаслик мавзуси бўйича такрорланмайдиган келишувлар тизими каби нозик нарса йўқ бўлиб кетишига алоқадор ёмон оқибатлар» ҳақида бормоқда. Песковнинг билдиришича, Россия томонининг бу масала бўйича позицияси «Европа раҳбарлари сиёсатига мос келади, улар ҳам бу муҳим ҳужжат йўқ бўлиб кетишини хоҳлашмаяпти».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон АҚШнинг ядро келишуви бўйича қадамларидан хавотирда экани хабар қилинганди.

















