Жаҳон | 11:00 / 08.05.2018
4446
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эрон билан ядро келишувидан чиқмоқчи – NYT

Фото: AP Photo/J. Scott Applewhite

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасидан (ҚКҲР) чиқиш ниятида. Бу ҳақда The New York Times газетаси европалик дипломатларга асосан хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, Германия, Франция ва Буюк Британия етакчиларининг Трамп билан музокараларидан хабардор дипломатлар АҚШ президенти ҚКҲРдан чиқиш ниятида экани ва Теҳронга қўшимча санкциялар жорий этмоқчилигини хабар қилган. Айни дамда АҚШ президенти Европа давлатларига Эрон билан ҳамкорликни давом эттиришга имкон бериб, бундай қадамнинг кескинлигини юмшатиши ёки янада кучайтириши номаълум, деб аниқлик киритди нашр.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни АҚШ Эрон билан 2015 йилда тузилган ядровий битимни узайтириши ёки ундан чиқишини эълон қилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид