Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг Эрон бўйича қарори нефть нархига таъсир қилди
Токио товар биржасида Дубай хом нефтининг жорий йил октябрь ойида етказиб беришга фьючерслар қиймати бир килолитр (тахминан 6,289 баррель) учун 1,37 фоизга ўсди. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон билан ядровий битимдан чиқиш ҳақидаги қароридан сўнг юз берди.
Соат 10:00 (Тошкент вақти билан 06:00)даги ҳолатга кўра, бундай нефтнинг бир килолитрини етказиб беришга фьючерслар максимал нархи 48 210 иена (тахминан $440)ни ташкил этди, бу аввалги кундан 560 иенага кўп.
"Хом нефть фьючерслари нархи Эрон билан боғлиқ вазият бўйича бутун дунёда хавотир келиб чиққани туфайли ошмоқда", - дея бозор таҳлилчиларидан бирининг сўзларини келтиради NHK телеканали.
АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Вашингтон Эрон ядро дастури бўйича битимдан чиқиши ҳақида маълум қилди. Бу битим Теҳроннинг ядро соҳасидаги фаоллигига БМТ ХК санкциялари бекор қилиниши эвазига чеклов қўйган. АҚШ маъмурияти раҳбарининг билдиришича, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси Эронга ядро бомбасини чекловларни четлаб ўтган ҳолда яратиш имконини берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти АҚШни психологик урушда айблаб чиққанди.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
20:25 / 07.06.2026
Трамп Хоминаий билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирди
19:47 / 07.06.2026