Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Андижон шаҳри кўчаларида кузатув камералари
Шу йилнинг 1 июнидан бошлаб Андижон шаҳридаги 7та шоҳкўчада транспортни кузатувчи камералар ишга тушади. Бу ҳақда KUN.UZ нашрига Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 августдаги қарори билан «Хавфсиз шаҳар» мажмуаси босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилганди.

Мазкур дастур бўйича жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Андижон шаҳридаги 7та - Машраб-Лермонтов, Бобур-Амир Темур шоҳкўчалари, Навоий шоҳкўчаси-Миллий тикланиш, Ўзбекистон-Фитрат, Ўзбекистон-Бобур шоҳкўчаси, Бобур шоҳкўчаси-Ю.Отабеков, Чўлпон шоҳкўчаси Мустақиллик кўчалари кесишган чорраҳаларида йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликларни қайд этиш мақсадида жами 82та кузатув камералари ишга туширилади.

Мазкур кузатув камералари жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб синов тариқасида ишламоқда. Қоидабузарликларни қайд этувчи кузатув камералари ишга тушгандан сўнг содир этилган қоидабузарликлар учун белгиланган жарималар 60 кун мобайнида транспорт воситаларининг эгалари томонидан тўланиши белгиланган. Барча жарима тўловлари жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг юқори қисмида кўрсатилган тартиб рақами асосида амалга оширилади.

Тўловларни Payme, Сlik, МBАNК электрон тўлов хизматлари хамда барча банклар орқали тўлаш мумкин. Белгиланган муддатда тўланмаган жарималарга нисбатан ундирув МИБ томонидан транспорт воситаси эгасининг мол-мулкига қаратилади.
Ўз вақтида тўланмаган жарима транспорт воситаси эгаларининг қўшимча миқдорда жарима тўлашларига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026