Жаҳон | 12:07 / 16.05.2018
42080
2 дақиқада ўқилади

«Қрим Украинанинг бир қисми!» - АҚШ янги кўприк бўйича баёнот берди

Фото: Sputnik / Георгий Зимарев

АҚШ Давлат департаменти сешанба, 15 май куни, Керчь бўғози орқали Қрим кўприги бўйлаб ҳаракатнинг очилишига изоҳ берди. Америка ташқи сиёсат идорасининг расмий вакили Хизер Науэрт номидан қилинган баёнот Давлат департаментининг веб-сайтида жойлаштирилди.

«Қўшма Штатлар Украина ҳукумати рухсатисиз амалга оширилган, Россия билан босиб олинган Қрим ўртасида кўприкнинг қурилиши ва қисман очилишини қоралайди. Қрим Украинанинг бир қисмидир. Россия томонидан кўприкнинг қурилиши Россиянинг халқаро ҳуқуқни бузишга тайёрлигини эслатади», - дея маълум қилди Науэрт. 

Баёнотда айтилишича, кўприк «Россия томонидан Қримни ноқонуний олиб қўйиш ва босиб олишни мустаҳкамлаш уриниши, балки Керчь бўғозидан ўтадиган, - Украинанинг Азов денгизидаги ҳудудий сувларига киришнинг ягона йўли, - кемаларнинг ўлчамини чеклаб қўяди». «Биз Россияни бу кемалар қатновини тўсиб қўймасликка чақирамиз», - дея маълум қилган Науэрт.

Унинг яна бир бор таъкидлашича, Россияга нисбатан, Қримнинг қўшилиши билан боғлиқ ҳолда жорий этилган санкциялар ярим орол Украина таркибига қайтмагунга қадар сақланиб қолади.

Аввалроқ, Европа иттифоқининг ташқи сиёсий хизмати Керчь бўғози орқали кўприк қурилишини Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг бузилиши деб атади.     

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал УХХ Россия назоратида бўлган медиатузилмалар фаолияти фош этилганини маълум қилганди.

 

Мавзуга оид