Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу бошқармани эндиликда Равшанбек Алимов бошқаради.

Алимов бу тайинловгача Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Эчихонаси маслаҳатчиси, Франция Республикаси ва Украинада Элчи лавозимларида ишлаган.