Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:43 / 18.05.2018
16026
1 дақиқада ўқилади
Трамп АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши сабабини маълум қилди
Фото: Jonathan Ernst/Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам берганини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
“Аслида биз ядровий келишувдан чиқиб Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермоқдамиз”, деб айтган Трамп.
У ушбу келишувни АҚШ учун “расво” келишув эканини айтган.
Трамп Сурия барқарорлашиб, “у ердаги даҳшат шоуси тугашига” умид билдирган.
Трамп АҚШнинг ядровий келишувдан чиқишини 8 май куни эълон қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш